"Ўзкимёсаноат" АЖ

Юридик ва жисмоний шахслар мурожаати рақамларда

// 30 oktabr 2024 йил
https://pda.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/yuridik-va-zhismoniy-shahslar-murozhaati-raqamlarda

2024 йилнинг 9 ойи давомида «Деҳқонобод калий заводи» АЖга жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 266 та мурожаат келиб тушган.

Унга кўра 32 таси виртуал қабулхонага, 234 таси эса бевосита жамиятга қилинган мурожаатларни ташкил этади.

«Деҳқонобод калий заводи» АЖга тааллуқли бўлган масалалар юзасидан 72 та мурожаат қаноатлантирилган, 193 та мурожаат бўйича тушунтириш ишлари амалга оширилган.

Якуний таҳлил натижаларига кўра, қаноатлантирилган мурожаатларнинг асосий қисми ишга жойлашиш, ҳомийлик ҳамда моддий ёрдам кўрсатиш масаласини ташкил этади. 

 «Деҳқонобод калий заводи» АЖ Матбуот хизмати