"Қўнғирот сода заводи" МЧЖ қўшма корхонасида кальцинацияланган сода ишлаб чиқаришни йилига 250 минг тоннага кенгайтириш" лойиҳаси бўйича танлов савдоси (тендер)

// 06 iyul 2021 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (54.68 KB)

Танлов савдосида (тендерда) иштирок этиш учун таклифнома

Сана 6-июль 2021 йил
Таклифлар (аферт) топширишнинг охирги муддати 2021 йил 20-август соат 18:00 (Тошкент вақти билан) Оммавий ахборот воситаларида эълон чоп этилган кундан бошлаб 45 календарь кун ичида.
Лойиҳанинг номи «Қўнғирот сода заводи” МЧЖ қўшма корхонасида кальцинацияланган сода ишлаб чиқаришни йилига 250 минг тоннага кенгайтириш
Буюртмачининг бошланғич нархи 190 000 000 (бир юз тўқсон миллион) АҚШ доллари.
Қурилиш муддати 30 ой.
Контракт шакли Тайёр ҳолда (ЕРС+F)
Молиялаштириш Хорижий инвесторнинг инвестициялари ва молия институтларининг кредитлари, шунингдек пудратчи томонидан жалб қилинган кредит ресурслари ҳисобига амалга оширилади.
Буюртмачи «Қўнғирот сода заводи» МЧЖ ҚК
Тендер ташкилотчиси «Қўнғирот сода заводи» МЧЖ ҚК
Иштирокчига қўйиладиган талаблар Талабгор сифатида қатнашувчи корхона ва ташкилотлар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: юқори рискли ва потенциал хавфли ишлаб чиқариш объектларини қуриш учун лицензияга эга бўлиши, тендер савдолари қийматининг  камида 20% миқдорида айланма маблағ ёки бу маблағларни таъминлаш учун банк кафолати, иш (хизматлар)ни бажариш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш базаси, меҳнат ресурслари ва мутахассислари, танловдагига ўхшаш объектлардаги иш тажрибасига эга бўлиши, шартнома имзолаш учун фуқаролик ҳуқуқий имкониятлар ва ваколатларга эга бўлиши шарт.
Қўшимча маълумот ва тендер ҳужжатларини олиш учун иштирокчилар мурожат қилишлари керак Диққат: Шерзод Юлдашев Инвестиция масалалари бўйича бош директор ўринбосари «Қўнғирот сода заводи» МЧЖ ҚК 230614, Ўзбекистон Республикаси, Қорақолпоғистон, Кўнғирот тумани, Елабад шаҳарчаси. Тел.: +998 99 212-55-79, +998 94 900-66-56 e-mail: sh.yuldashev@kungradsoda.uz
Тендер ҳужжатлари тўпламининг қиймати Тўловсиз (текин).
Таклифлар (аферта) тендер ташкилотчиси томонидан қабул қилинади Юқорида кўрсатиб ўтилган манзил бўйича 2021 йил 20-август соат 18:00 (Тошкент вақти билан) дан кечикмаган муддатда.