“Ўзбекистон-Қозоғистон” дўстлик жамиятининг йиғилиши

// 10 may 2017 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (34.94 KB)

2017 йил 7 май куни “Ўзкимёсаноат” конференц-залида  “Ўзбекистон-Қозоғистон” дўстлик жамиятининг янги бошқарувини сайлаш бўйича ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда “халқ дипломатияси”нинг айрилмас қисми бўлиб хизмат қилаётган “Ўзбекистон-Қозоғистон” дўстлик жамияти икки қариндош халқнинг яхши қўшничилик,  дўстлик ва ўзаро ҳурмат алоқаларини мустаҳкамлашда ҳамда ўзбек-қозоқ маданий-маърифий ришталарни янада бойитишда муҳим роль ўйнаши алоҳида қайд этилди.

Йиғилишда ўтказилган муҳокамалар натижасида “Ўзбекистон-Қозоғистон” дўстлик жамияти бошқарув  раиси этиб бир овоздан “Ўзкимёсаноат” бошқаруви раиси А. Абдуллаев сайланди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг масул ходими М.Мирзиятов ва Ўзбекистон дўстлик жамиятлари Кенгаши раисининг ўринбосари К.Ишонхўжаев иштирок этишди.

"Ўзкимёсаноат" АЖ матбуот маркази