“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Озарбайжон Республикасининг “SOCAR” компанияси билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатмоқда

// 23 noyabr 2019 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (127.02 KB)

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида жорий йилнинг 21 ноябрь куни Озарбайжон Республикасининг нефть ва кимё соҳасидаги йирик компанияларидан бири “SOCAR”, Швецариянинг “SOCAR Trading SA” ҳамда Саудия Арабистонининг “Chemtrade LLC” компаниялари вакилларидан иборат делегация аъзолари иштирокида расмий учрашув ўтказилди.

 Ушбу ташриф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил  14-15 октябрь кунлари Туркийзабон давлатлар форуми доирасида Озарбайжон Республикасига қилган ташрифи доирасида тасдиқланган “Йўл харитаси”да белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Ташриф доирасида “Ўзкимёсаноат” АЖ ҳамда “SOCAR” компанияси иштирокида, Ўзбекистон ва Озарбайжон давлатлари ўртасида савдо алоқаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида, кимё маҳсулотларини экспорт қилишга мўлжалланган қўшма корхона тузиш ва уни бошқариш механизмлари тўғрисида томонлар келишувига эришилди ҳамда келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Делегация аъзоларининг Ўзбекистон Республикасидаги ташрифи давом этмоқда.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати