“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ишчи-ходимлари ўртасида ўтказилган “Китобхон ходим” танловининг ғолиблари аниқланди

// 20 oktabr 2021 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (423.07 KB)

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан ишчи-ходимлари ўртасида китобхонлик маданиятини оширишга қаратилган “Китобхон ходим” танлови ўтказилди.

Танловда “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тизим корхоналарида фаолият юритаётган барча ишчи-ходимлар иштирок этди. Танловни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад ишчи-ходимлар ўртасида бадиий асарларнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини тарғиб қилиш орқали жамоада ҳар томонлама соғлом муҳит яратиш ва фикрлаш доираларини янада кенгайтириш, Президентнинг беш муҳим ташаббуси доирасида китобхон ходимларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг маънавий-интеллектуал салоҳияти ва дунёқарашини юксалтириш, улар орасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш ва китобдан фойдаланишлари учун шарт-шароитлар яратишдан иборат.

Танлов қуйидаги учта шарт асосида ташкил этилади:

  1. “Энг кўп китоб ўқиган ходим” шарти. Бунда иштирокчилар тақдим этган ўқиган китоблари рўйхати асосида баҳоланди.
  2. “Аннотация маҳорати” шарти. Бунда иштирокчи томонидан ўзи тақдим этган бадиий асарлар рўйхатидан ҳакамлар танлаган асар бўйича қисқача маълумотлар – аннотация берилди.
  3. “Китобхонлик ва мутолаа маданиятини кенг тарғиб этиш” шарти. Бунда иштирокчи томонидан китобхонлик ва мутолаа маданиятини кенг тарғиб этиш жараёни амалга оширилди ва иштирокчиларнинг таклифлари тингланди.

Ҳакамлар ҳайъати қарорига мувофиқ қуйидаги иштирокчилар ғолиб деб топилди:

1-ўрин: Мирзаева Шарифа – бош мутахассис;

2-ўрин: Саидов Санжар – бош иқтисодчи;

3-ўрин: Аманов Адхам – департамент бошлиғи ўринбосари.

“Китобхон ходим” танлови ғолиблари китоблар тўплами ва диплом билан тақдирланди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати