ТАЙИНЛОВ: “Ўзкимёсаноат” ациядорлик жамияти Бошқаруви раиси вазифасини бажариш Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари – “Ўзатом” агентлиги бош директори Жўрабек Турсунпўлатович Мирзамахмудовга юклатилди

// 31 yanvar 2020 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (75.66 KB)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзкимёсаноат” АЖ раҳбар кадрларини лавозимларга тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси вазифасини бажариш Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари – “Ўзатом” агентлиги бош директори Жўрабек Турсунпўлатович Мирзамахмудовга юклатилди.

Шунингдек, “Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати Жамият акциядорлари умумий йиғилишининг навбатдан ташқари мажлисида “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси Одил Шукурович Темировни эгаллаб турган лавозимидан озод этиб, ушбу жамият бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тасдиқлаш, “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Евгений Александрович Коржиковни эгаллаб турган лавозимидан озод этиб, ушбу жамият бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимига тасдиқлаш ҳамда “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари Шавкат Раджабалиевич Набиевни бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этиш масалалари кўриб чиқилишини маълум қилади.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати